08.01.2025 18:12
1406
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Хоразм»ни мағлуб этди

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентда дастлабки назорат баҳсини ўтказди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги «Хоразм»га қарши майдонга чиқишди. Сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда мураббийлар штаби асосан ёшлардан иборат таркибни синовдан ўтказишди. Учрашувда Миржаҳон Мираҳмадовнинг ягона голи Самарқанд жамоасига ғалабани келтирди – 1:0. Шу куни «Динамо»нинг бир қатор етакчилари майдонга тушмади.

«Динамо»нинг навбатдаги назорат учрашуви 13 январ куни «Бунёдкор»га қарши бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви. 8 январ (чоршанба)

«Динамо» - «Хоразм» - 1:0

Гол: Миржаҳон Мираҳмадов, 42 пеналтидан.

Эслатиб ўтамиз, «Хоразм» 21 январга қадар ПФЛ талабларини бажарса, янги мавсумни Суперлигада бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар