08.01.2025 10:55
1377
Теглар
«Реал»да президентлик сайловлари бошланди. Бошқа номзод бўлмаса, Перес яна лавозимида қолади

«Реал» президентлик сайловлари бошланганини эълон қилди.

«Президент директорлар кенгашининг йиғилишини эшитди ва «Реал» футбол клуби низомининг 38-моддасига мувофиқ, сайлов кенгашидан президент ҳамда директорлар кенгаши сайловини чақириш жараёнини бошлашни сўради», — дейилади хабарда. Бу ҳақда Мадрид клуби баёнот берди.

ASʼнинг ёзишича, бугун сайлов кенгаши сайлов бошланганини эълон қилади. Номзодлардан аризаларни қабул қилиш 8 январдан 18 январгача давом этади. Бошқа ҳеч ким номзодини қўймаса, Флорентино Перес яна 4 йил ўз лавозимида қолади. 

Перес 2009 йилдан бери «Реал» президентлиги учун сайловларда ягона номзод бўлиб келмоқда. 2013, 2017 ва 2021 йилларда ҳам унга рақиб бўлмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар