08.01.2025 10:56
4855
Теглар
Рафиня Олмо ва Викторнинг вазияти ҳақида: «Агар бошқа клубда бўлиб, бу ҳолатни кўрганимда, «Барса»га ўтиш-ўтмаслик ҳақида ўйлаб кўрган бўлардим»

Рафиня Дани Олмо ва Пау Виктор билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ва Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) «Барса»га икки футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат бермади. Шундан сўнг Каталония клуби спорт олий кенгашига мурожаат қилди.

«Бу — жуда қийин вазият. Биз ҳеч қачон бундай лаҳзаларни бошдан кечиришни истамаймиз. Биз учун ҳам, ўйнаш ёки ўйнамаслигини билмайдиган футболчилар учун ҳам оғир. Биз уларга қийин бўлмаслиги учун ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

Умид қиламизки, масъуллар Олмо ва Пау биз билан яна ўйнаши учун бу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишади. 

Бу тезда ҳал қилинишига умид қилишимиз керак. Кутамиз. Ҳақиқат шуки, биз ҳам фақат сиз билганларидан хабардормиз. Умид қиламанки, бу муаммони ҳал қилиши керак бўлган одамлар буни уддалай олишади ва бизга хушхабар айтишади. 

Бу ҳолат жамоа футболчиларига таъсир қиладими? Албатта. Йўқ деб айта олмайман. Ёлғон гапиришни ёқтирмайман. Агар мен бошқа клубда бўлиб, Пау ва Дани билан боғлиқ вазиятни кўрганимда, эҳтимол «Барса»га ўтиш ёки ўтмаслик ҳақида ўйлаб кўрган бўлардим», — дея бразилиялик вингернинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар