«Нефтчи» Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев трансферларини эълон қилди
«Нефтчи» яримҳимоячилар Жамшид Болтабоев ва Жамшид Искандеровни ўз сафига қўшиб олди.
Иккала футболчи ҳам «Пахтакор» тарбияланувчиси саналади. Улар сўнгги 3 мавсумни «Навбаҳор»да ўтказишган.
31 ёшли Искандеров ўтган мавсумда Суперлигада 25 ўйинда 7 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 28 ёшли Болтабоев эса 24 та баҳсда 3 бор тўп киритиб, 2 та голга ассистентлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар