08.01.2025 14:28
3283
«Милан» Рэшфорд трансфери бўйича «МЮ»га дастлабки таклифни юборди

«Милан» Маркус Рэшфорд трансфери устида ишламоқда.

Жанлука Ди Марционинг ёзишича, италян клуби 27 ёшли ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. «Россонери» аллақачон «Манчестер Юнайтед»га тегишли таклифни юборган. 

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам вазиятни кузатиб бормоқда. 

Бу мавсумда Рэшфорд АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. У бош мураббий қарорига кўра сўнгги 6 баҳсдан бери ўйнамаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар