08.01.2025 23:33
6938
Теглар
«Манчестер Сити»нинг Ҳусанов бўйича музокараларида ўсиш кузатилмоқда – Романо

«Манчестер Сити» клуби Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг чоршанба оқшомидаги хабарида маълум қилинишича, Манчестер клуби Ҳусанов бўйича бир ҳафтадан буён давом этаётган музокараларда силжишга эришмоқда.

«Матч ТВ» хабарига кўра, ушбу трансфернинг тахминий қиймати 36 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 20 ёшли Ҳусанов 2023 йилда «Энергетик-БГУ»дан 100 минг евро эвазига «Ланс»га кўчиб ўтганди. У АПЛдаги илк ўзбек футболчисига айланиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар