Грэм Поттер – «Вест Ҳэм» бош мураббийига айланади. Томонлар 2,5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган
«Вест Ҳэм»нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум бўлди.
The Athletic нашри журналисти Дэвид Орнштейн хабарига кўра, «Вест Ҳэм» Грэм Поттер билан келишувга эришган. Англиялик мураббий билан 2,5 йиллик шартнома имзоланади.
49 ёшли мутахассис жума куни «Астон Вилла»га қарши Англия Кубоги учрашувида жамоани бошқариши кутилмоқда.
«Брайтон» ва «Челси»нинг собиқ мураббийи 2023 йил апрелида лондонликлар томонидан истеъфога чиқарилгач, ишсиз эди. У 21 ойлик танаффусдан сўнг АПЛга қайтмоқда.
Аввалроқ, «Вест Ҳэм» Хулен Лопетегини истеъфога чиқарганди. Клуб АПЛда 14-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар