Дешам ЖЧ-2026дан сўнг Франция миллий жамоасини тарк этади
Дидие Дешам жаҳон чемпионатидан кейин Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди.
«Учранглилар» устози ЖЧ-2026дан сўнг ўз лавозимини тарк этади, деб хабар бермоқда LʼEquipe.
Дешам бу ҳақда бугун, чоршанба куни расман эълон қилиши кутилмоқда.
56 ёшли мутахассис бу қарорни бир неча ой олдин қабул қилган, бироқ энди буни айтиш вақти келганини ҳис қилди.
Дешам Франция миллий жамоасини 2012 йилдан буён бошқаради. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018 ва Миллатлар Лигасининг 2021/22 йилги мавсумида ғолиб чиққан, шунингдек, Евро-2016 ва ЖЧ-2022да кумуш медал соҳибига айланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар