07.01.2025 17:24
832
Теглар
Зоиров ва Асқаров — «Локомотив» футболчиси

«Локомотив» янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Темирйўлчилар» ўтган 4 мавсумни «Шўртан»да ўтказган Муҳриддин Зоировни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Пролигада 27 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урганди.

«Локомотив» шунингдек, 2020-2021 йилларда тошкентликлар шарафини ҳимоя қилган Бобур Асқаровни ҳам ўз таркибига қўшиб олди.

25 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум «Сурхон» сафида 19 та ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар