08.01.2025 02:16
2900
Теглар
Винисиус Ла Лига доирасида 2 ўйинга четлатилди. Клуб ва футболчига жарима ҳам солинди

«Реал» вингери Винисиус Жуниор Ла Лига 12-туридан ўрин олган «Валенсия»га (2:1) қарши баҳсда рақиб дарвозабони Столе Димитриевскини туртиб юборгани учун четлатилганди. 

Бразилиялик футболчи ушбу хатти-ҳаракати учун чемпионат доирасидаги икки ўйинга дисквалификация қилинди. У «Лас-Палмас» ва «Валядолид»да қарши баҳсларни ўтказиб юборади, Испания Суперкубогида эса ўйнаши мумкин. 

Шунингдек, Винисиусга 600 минг евро, «Реал»га эса 700 минг евро жарима солинди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар