«Сити» Омар Мармушни сотиб олмоқчи
«Манчестер Сити» «Айнтрахт» форварди Омар Мармушни сотиб олмоқчи.
The Athletic хабарига кўра, трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин. Мисрлик футболчи 50 миллион фунтга баҳоланмоқда.
«Шаҳарликлар» Мармушнинг тезлиги ва турли ҳужум позицияларида ўйнаш қобилаяти унга АПЛга тезда мослашиш имконини беради, деб ҳисоблайди.
25 ёшли ҳужумчи бу мавсум Бундеслигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та ассист амалг оширди. Унинг франкфуртликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар