«Навбаҳор» Алишер Одилов трансферини эълон қилди
Алишер Одилов Россия Премьер-лигасидан Ўзбекистон Суперлигасига қайтди.
«Навбаҳор» қишки трансфер ойнасидан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда.
Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли ҳужумчи Алишер Одилов жамоамиз билан шартнома имзолади», - ёзади клуб матбуот хизмати.
Маълумот учун, Алишер Одилов 2001 йил, 15 июлда Андижон шаҳрида туғилган. Профессионал футболдаги фаолиятини 2021 йилда «Олимпик» (Тошкент)да бошлаб, тошкентликлар сафида 2024 йил августгача тўп тепган.
2024 йилнинг августида Россиянинг «Химки» (Москва вилояти) жамоаси таркибига қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Одилов Ўзбекистон олимпия жамоаси билан Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар