08.01.2025 02:56
4453
Теглар
Лига Кубоги. «Арсенал» «Нюкасл»га қарши яримфиналнинг биринчи ўйинида ютқазди

Англия Лига Кубогида яримфиналнинг биринчи жуфтлигида «Арсенал» ўз майдонида «Нюкасл»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Исак ва Гордоннинг голлари меҳмонларга ғалаба келтирди. 

Эътиборлиси, мезбонлар рақиб дарвозасига 23 та зарба (3 тасин аниқ) бериб, гол ура олишмади. 

Жавоб беллашуви 5 феврал куни «Нюкасл» майдонида бўлиб ўтади. 

Иккинчи яримфиналда 8 январ ва 6 феврал кунлари «Ливерпул» «Тоттенҳэм»га қарши баҳс юритади. 

Лига Кубоги. Яримфинал

Биринчи ўйин

Арсенал — Нюкасл 0:2

7 январ, «Эмирейтс»

Голлар: Исак (37), Гордон (51).

Арсенал – Райя, Габриэл, Салиба, Тимбер, Люис-Скелли (Зинченко, 78), Райс, Парти (Жоржинио, 59), Эдегор, Мартинелли, Ҳавертц, Троссар (Жезус, 59).

Нюкасл – Дубравка, Ҳолл, Берн, Ботман, Ливраменто, Тонали, Уиллок (Лонгстафф, 65), Жоэлинтон, Мерфи (Келли, 65), Гордон (Алмирон, 76), Исак (Барнс, 65).

Огоҳлантиришлар: Жоэлинтон (43), Гордон (55), Зинченко (80), Ливраменто (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар