Саудия Арабистони қироли кубогида барча яримфиналчилар аниқланди.
Чоракфиналларнинг марказийсида турнирнинг сўнгги икки йилдаги чемпиони «Ал Ҳилол» «Ал Иттиҳод»ни қабул қилиб, пеналтилар сериясида ютқазди. Бенземанинг дубли ва серияда Райковичнинг 3 та сейви Жидда клубини кейинги босқичга олиб чиқди.
Бунгача «Аш Шабоб», «Ар Раед» ва «Ал Қодисия» ҳам яримфинал йўлланмасини қўлга киритганди.
Саудия қироли кубоги. 1/4 финал
Ал Ҳилол — Ал Иттиҳод 2:2
Пеналтилар серияси — 1:3.
7 январ, «Кингдом Арена»
Голлар: Салим Ад Довсари (72), Леонардо (101) — Бензема (63, 114).
Ал Ҳилол – Буну, Лоди (Ал Ҳарби, 90+2), Ал Булайҳи, Кулибали, Канселу (Ал Ями, 90+2), Милинкович-Савич, Невеш (Канно, 100), Салим Ад Довсари, Ал Ҳамдан (Носир Ал Довсари, 65), Малком, Митрович (Маркос Леонардо, 13).
Ал Иттиҳод – Райкович, Кадеш, Данилу Перейра, Ал Муса (Ас Скурк, 83), Ауар (Ҳавсави, 88), Митай (Ал Биши, 105), Фабинио, Канте, Аш Шенгити, Бергвейн (Ал Обод, 97), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Митай (32), Невеш (34), Канте (51), Кулибали (54), Ауар (65).