07.01.2025 10:31
1439
Инзаги: «Аламли мағлубият. «Милан»ни табриклайман, улар охиригача таслим бўлишмади»

«Интер» бош мураббийи Симоне Инзаги Италия Суперкубоги финалида «Милан»дан (2:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Аввало, «Милан»ни табриклайман. Улар охиригача таслим бўлишмади. 2:0 ҳисобида ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз керак эди. Кейин 2:1 ҳисобида бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, Менян (рақиб дарвозабони) жуда яхши ҳаракат қилди.

Бу — аламли мағлубият. Аммо жамоамиз ҳар доим юқорига интилган. Яралар оғрийди. 

Бизда бир қанча жароҳатлар бор эди. Аммо 18 кун ичида яна 6 та ўйин ўтказамиз ва ҳаммасини бошидан бошлашимиз керак.

«Милан»нинг прессинги? Йўқ, мен унчалик босим кўрмадим. Биринчи бўлимда анча яхши ўйнашимиз мумкин эди, аммо кейин алмаштиришлар ўз самарасини берди. Улар яхши футболчиларни майдонга туширишди, биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди», — дейди Инзаги.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар