07.01.2025 14:38
3790
Теглар
Хитойнинг 8 карра чемпиони, ОЧЛнинг 2 карра ғолиби «Гуанчжоу Эвергранд» профессионал клуб мақомини йўқотди

Хитойнинг 8 карра чемпиони «Гуанчжоу Эвергранд» профессионал клуб мақомини йўқотди.

Клуб Хитой футбол ассоциациясидан 2025 йилда иккинчи дивизионда иштирок этиш учун лицензия олмади. Бунинг сабаби — молиявий муаммолар ва тўпланган қарзлар. Гуанчжоу шаҳри жамоаси ўз фаолиятини давом эттириш учун етарли маблағ тўплай олмади.

«Гуанчжоу» кетма-кет 7 марта — 2011 йилдан 2017 йилгача Хитой чемпионлигини қўлга киритган, 2019 йилда эса яна бир марта ғолиб бўлган. Клуб 2022 йилда юқори дивизиондан тушиб кетганди. 

Жамоа ОЧЛда 2 бор ғалабага эришган — 2013 ва 2015 йилларда. «Гуанчжоу» 2016 йилда дунёдаги энг қиммат клуб деб топилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар