07.01.2025 19:32
5050
Теглар
Араухо «Ювентус»га ижарага ўтишга рози бўлди

«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Ювентус» клуби уругвайлик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда. Турин клуби спорт директори Кристиано Жунтоли Араухони ижарага олиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Араухода Испания фуқаролиги ҳам борлиги учун Турин клуби уни Европа Иттифоқидан бўлган ўйинчи сифатида рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Қайд этилишича, «Ювентус» аллақачон Араухонинг розилигини олган. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.  

«Барселона» ҳозирча футболчисини ижарага беришга рози бўлмаган бўлса-да, Араухонинг катта маоши (6 миллион евро) сабабли ярим йилга маошлар жамғармасини енгиллатиш имкониятига эга бўлади. Шу боис Каталония клуби Роналдни «Юве»га ижарага беришга рози бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли ҳимоячи жорий мавсум ҳали майдонга тушмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар