07.01.2025 14:57
3211
Теглар
«Андижон» россиялик ҳужумчини ва Искандар Шойқуловни ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистон кубоги соҳиби «Андижон» навбатдаги трансферларини эълон қилди. 

Водий клуби 29 ёшли ҳужумчи Ислам Машуков ва 31 ёшли яримҳимоячи Искандар Шойқулов билан шартнома имзолади. 

Россиялик форвард 2023/24 йилги мавсумда Россиянинг «Алания» жамоасида 33 ўйинда 14 гол урган. Сўнг Қозоғистоннинг «Елимай» клубига ўтиб, 12 ўйинда 2 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. 

Шойқулов эса охирги 1,5 йилни «Металлург»да ўтказиб, ўтган мавсумда Суперлигада 24 та баҳсда 1 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар