06.01.2025 14:21
2418
Теглар
Раниери — «Рома» бошқарувида 5 та Рим дербисининг барчасида ғалаба қозонган биринчи мураббий

Клаудио Раниери «Рома» бош мураббийи сифатида «Лацио»га қарши барча дербларда ғалаба қозонмоқда. 

73 ёшли мутахассис бошчилигидаги «жаллоросси» А Сериянинг 19-турида ҳамшаҳарини мағлуб этди (2:0).

Шу тариқа Раниери «Рома» бошқарувида 5 та Рим дербисидан 5 тасида ғалаба қозонди ва А Серияда бундай натижага эришган биринчи мураббийга айланди.

Раниери 2024 йилнинг ноябрида ўз фаолиятида учинчи марта «Рома» бош мураббийига айланди. Римликлар барча турнирлардаги сўнгги 4 ўйинда мағлубиятга учрашмади ва 23 очко билан А Серияда 10-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар