07.01.2025 02:08
1837
Теглар
«Милан» «Интер»га қарши дербида суперкамбэк амалга ошириб, 8-бор Италия суперкубогини қўлга киритди

Италия суперкубоги финали драматик тарзда якунланди. 

Дербида «Милан» захирадан тушган Леаунинг саъй-ҳаракатлари эвазига 0:2 ҳисобини 3:2га айлантириб, иродали ғалабани қўлга киритди. Португалиялик вингер жамоасининг барча голларида иштирок этди. 

Эътиборлиси, янги бош мураббий Сержиу Консейсау қўл остидаги «россонери» «Ювентус»га (2:1) қарши яримфиналда ҳам камбэк амалга оширганди. 

Шу тариқа «Милан» 3 йилдан бери суперкубокни ҳеч кимга бермаётган «Интер»нинг гегемонлигига чек қўйди ва ўз тарихида 8-бор ушбу совринга эга чиқди. Бу борада Милан клублари тенглашди. Рекордчи «Ювентус» 9 марта зафар қучган.

Италия суперкубоги. Финал

Интер — Милан 2:3

6 январ, «Кингдом Арена»

Голлар: Мартинес (45+1), Торимий (47) — Эрнандес (52), Пулишич (80), Абраҳам (90+3).

Интер – Зоммер, Бастони, де Врей (Дармиан, 84), Биссек, Чалхонўғли (Аслани, 35), Мхитарян (Зелински, 65), Барелла (Фраттези, 84), Димарко (Карлос Аугусто, 66), Думфрис, Мартинес, Торимий.

Милан – Менян, Тео, Тиав, Томори, Эмерсон (Калабрия, 87), Рейндерс (Лофтус-Чик, 77), Фофана, Муса (Абраҳам, 77), Пулишич, Мората, Хименес (Леау, 50).

Огоҳлантиришлар: Мхитарян (51), Думфрис (54), Томори (57), Барелла (72), Бастони (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар