06.01.2025 17:42
14841
Теглар
«Ливерпул» Салоҳ ўрнига «Реал» футболчисини таклиф этиши мумкин

«Ливерпул» «Реал» вингери Родригога қизиқиш билдирмоқда.

 El Nacional хабарига кўра, бош мураббий Арне Слот учун Родриго Салоҳнинг ўрнини босадиган идеал футболчи ҳисобланади. Унинг ёшлиги, тезлиги, дриблинги ва самарадорлиги инглиз клубига жуда мос тушади.

Бразилиялик 23 ёшли футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 100 миллион еврога тенг.

Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Томонлар келишувни узайтирмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар