06.01.2025 11:08
1260
«Атлетико» спорт директори Берта клубни тарк этди. У 11 йилдан бери Мадрид жамоасида эди

«Атлетико» спорт директори Андреа Берта жамоани тарк этди.

Италиялик мутахассис ва Мадрид клуби шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришди.

Берта «Атлетико»га 2013 йилда «Женоа»дан келиб қўшилганди. У дастлаб халқаро скаутлар бўлимига қўшилди ва кейинчалик клубнинг техник директори лавозимини эгаллади. 2017 йилда эса у Хосе Луис Перес Каминеро ўрнига спорт директори бўлди.

Андреа Берта даврида «Атлетико» Испания Кубоги (2013), икки бор Ла Лига (2013-14 ва 2020-21), Испания Суперкубоги (2014), УЕФА Европа Лигаси (2017-18) ва УЕФА Суперкубоги ғолиблигини (2018) қўлга киритди. 

«Биз Андреага ўтган 11 йил давомида қилган саъй-ҳаракатлари, фидойилиги ва садоқати учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Унга янги профессионал босқичда энг яхши тилакларни тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар