05.01.2025 18:25
10154
Теглар
«Сити» Ҳусанов трансфери бўйича фаол музокараларни давом эттирмоқда — Романо

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича ишлашда давом этмоқда, деб ёзади Фабрицио Романо. 

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов бўйича фаол алоқани давом эттирмоқда. 

Музокаралар «Ланс», футболчи ва инглиз клуби вакиллари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Кейинги қадамлар кутилмоқда. Томонлар Ҳусановга кўплаб клублар қизиқаётганидан хабардор», — деб ёзади таниқли инсайдер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик 20 ёшли футболчига «Тоттенҳэм», «Нюкасл», «Лестер», «ПСЖ», «Лейпциг» ва «Атлетико» клублари ҳам қизиқаётгани, «Ланс» ҳимоячини 30 млн евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар