«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 20-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳали ҳам ўз ўйинимизга қайтмадик. Ғалаба қозониш ёқимли, лекин биз ҳамон турли сабабларга кўра аввалгидек ўйнамаяпмиз. Бу натижа бизга ёрдам беради. Қийинчиликларни бошдан кечиряпмиз, аммо бу ғалаба бироз енгиллик келтиради.
Сўнгги пайтларда натижалар билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик, аммо охирги ўйинлардаги иккита ғалаба яхши, кетма-кет учта баҳсда мағлуб бўлмадик. Муваффақиятли 8 йил ичида 1,5 ойлик омадсизлик ёмон эмас, деб айта оламан.
Биринчи голда омадимиз келди, дастлабки дақиқаларда рақиб яхшироқ ўйнади, 1-2 та гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи тўп бизга ёрдам берди, бу ақл бовар қилмайдиган гол эди, лекин ҳали ҳам аввалгидек эмасмиз.
Савио? У ажойиб ўйнади. У кам сонли тетик футболчиларимиздан биридир», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради BBC.