«Милан» Рэшфордни ижарага олмоқчи
«Милан» Маркус Рэшфордни ижарага олмоқчи.
Рубен Аморим бошқараётган «Манчестер Юнайтед» таркибига киритилмаётган форвард жамоани тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, миланликлар 27 ёшли инглиз билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.
Трансфер икки шартда амалга ошиши мумкин: биринчидан, бу ижара бўлиши керак, иккинчидан, «Манчестер Юнайтед» Маркуснинг маошининг асосий қисмини тўлашда давом этиши керак.
Бу мавсумда Рэшфорд АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар