«Милан» Олмога 6 ойлик шартнома таклиф қилди. Унга кўра, футболчи июл ойида «Барса»га қайтиши мумкин
Дани Олмо «Милан»га ўтиши мумкин.
Аввалроқ Ла Лига ва Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) «Барселона»га Олмони рўйхатдан ўтказиш бўйича рад жавобини берганди. Испаниялик яримҳимоячи ҳозирда эркин агентга айланган.
Corriere della Sera хабарига кўра, миланликлар 26 ёшли футболчига олти ойлик шартнома таклиф қилган. Битимда Данининг июл ойида «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақида банд бор.
Таъкидланишича, бундай қарор «Милан»га вақтинчалик таркибни кучайтиришга, «Барселона»га эса қийин вазиятдан чиқиш йўлини топишга имкон беради.
Олмо бу мавсумда Ла Лигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар