«Атлетико» қаторасига 13-ғалабасига эришиб, 13 йил аввалги рекордини такрорлади
“Атлетико“ Испания кубоги 1/16 финалида “Марбеля“ни мағлуб этди (1:0).
Натижада Мадрид клуби барча турнирларда қаторасига 13-ғалабасига эришиб, ўз рекордини янгилади.
Мадридликлар бу даврда 34 та гол уриб, 8 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.
«Атлетико» 2012 йилнинг августидан октябригача ҳам кетма-кет 13 та ғалабани қўлга киритиб, 34:10 тўплар нисбатини қайд этганди. Ўшанда ҳам бош мураббий Диего Симеоне эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар