Артета «Брайтон» билан дурангдан сўнг: «Пеналтидан норозимиз — умримда бунақасини кўрмаганман»
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 20-туридан ўрин олган «Брайтон» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Хафаман, чунки биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Ўйинни яхши ўйин ва гол билан бошладик. Қийин баҳс бўлишини билардик.
Иккинчи бўлимда тез-тез тўп йўқотдик ва пеналтидан жуда ҳафсаламиз пир бўлди. Умримда бунақасини кўрмаганман — Салиба тўпга тегди. Мен учун бу пеналти эмас, йўқ.
Биз ҳар 3 кунда ўйнаймиз. Ғалаба қозонишни қанчалик хоҳлаётганимизни кўриб турибман. Лекин сифат, барқарорлик ва кучли жамоага қарши оддий ишларни тўғри бажариш нуқтайи назаридан бугун етарлича ҳаракат қилмадик. Ўзимизни яхшилашга ва кейинги ўйинимизга тайёргарлик кўришга уринамиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар