«Сурхон» 6 футболчиси билан хайрлашди
«Сурхон» клуби шартнома якунлангани боис, бир қатор футболчилар билан хайрлашганини маълум қилди.
Жамоани ҳимоячилар – Бобур Асқаров, Диёр Жалолдинов, яримҳимоячилар – Тамирлан Жамалутдинов, Камрон Сайдазимов, Миржалол Абдумуталов, ва Фаррух Икрамов тарк этишди.
Маълумот учун, «Сурхон» клуби Суперлигани 7-ўринда якунлади. Клуб 2025 йилги мавсумни Термизда бошлайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар