04.01.2025 23:08
1113
Теглар
Шоҳрух Гадоев ҳам «Нефтчи»га ўтди

2025 йилги мавсумда чемпионликни мақсад қилган «Нефтчи» клуби навбатдаги трансферни эълон қилди.

«Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган жамоамиз навбатдаги  келишувни амалга оширди. 1991 йилда Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳрида таваллуд топган тажрибали футболчи Шоҳрух Гадоев «Нефтчи»  билан шартнома имзолади», - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

33 ёшли Шоҳрух Гадоев профессионал футболчилик фаолиятини Қаршининг «Насаф» жамоасида бошлаб, кейинчалик «Бухоро» ҳамда «Бунёдкор» клубларида давом эттирди. Шунингдек, легионер сифатида Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ», Жанубий Кореянинг «Тежон Ситизен» ва Озарбойжоннинг «Кешля» каби жамоаларида тўп сурди.

Аввалроқ, Фарғона клуби 30 ёшли Икром Алибоев ва 33 ёшли Элдор Суюнов билан келишувга эришганини маълум қилганди. Гадоев 2024 йилги мавсумда ОКМК сафида Суперлигада 10та ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар