Шохруз Норхонов «Бухоро»га қайтди
«Бухоро» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз сафига собиқ футболчисини қайтарди.
Якунланган мавсумни «Нефтчи»да ўтказган Шохруз Норхонов янги мавсум олдидан «Бухоро»га қайтди.
«2022-2023 йилларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган, ўтган мавсумда Фарғонанинг «Нефтчи»жамоасини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Шохруз Норхонов «Бухоро»га қайтди», - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Шохруз Норхонов
13.04.1993
Ҳужумчи
Тўп сурган клублар: «Обод», «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Бухоро», «Нефтчи».
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар