2025 йилги мавсумда ҳам чемпионликни мақсад қилган «Нефтчи» клуби ўз сафини яна бир номдор футболчи билан кучайтирди.
«Фарғоналиклар таркибни кучайтириш мақсадида тажрибали яримҳимоячи Икром Алибоев билан шартнома имзоладилар», - дея ёзади клуб матбуот хизмати.
Футболчи 1994 йилда таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида Тошкентнинг «Локомотив» ва «Пахтакор», Жанубий Кореянинг «Сеул», «Тежон Ситизен» ҳамда «Канвон» каби клубларида тўп сурган. Икром Алибоев Ўзбекистоннинг тўрт карра чемпиони ҳисобланади. Ўзбекистон миллий жамоасида ҳам 28 учрашувда майдонга тушган.
Аввалроқ, «Нефтчи» клубининг 2024 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар ва клуб ходимларидан қарздорлиги сабаб клубга трансфер тақиқи қўйилгани хабар қилинганди.
Фарғона клуби бунгача Владимир Йовович, Зоран Марушич, Тома Табатадзе, Муҳаммадали Ғиёсов, Йован Жокич, Аброр Исмоилов сингари ўйинчилар билан келишувга эришганди.