2025 йилги мавсумда чемпионликни мақсад қилган «Нефтчи» клуби навбатдаги трансферни эълон қилди.
Ўтган мавсумда «Навбаҳор» таркибида фаолият юритган тажрибали ҳимоячи Фаррух Сайфиев «Нефтчи» билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Фаррух Сайфиев 1991 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. У футболчилик фаолияти давомида «Насаф» (2012-2017 йиллар) ҳамда «Пахтакор» ( 2018-2023 йиллар) каби таниқли клубларда тўп сурган. 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Аввалроқ, Фарғона клуби 30 ёшли Икром Алибоев, 33 ёшли Элдор Суюнов ва 33 ёшли Шоҳрух Ғиёсов билан келишувга эришганини маълум қилганди.
Фарғона клуби бунгача Владимир Йовович, Зоран Марушич, Тома Табатадзе, Муҳаммадали Ғиёсов, Йован Жокич, Аброр Исмоилов сингари ўйинчилар билан келишувга эришганди.
Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» клубининг 2024 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар ва клуб ходимларидан қарздорлиги сабаб клубга трансфер тақиқи қўйилгани хабар қилинганди.