04.01.2025 10:23
4489
Теглар
Модрич – «Реал» тарихидаги энг ёши катта гол муаллифи. У Пушкашни ортда қолдирди

39 ёшли Модрич «Реал» тарихидаги энг ёши катта гол муаллифи бўлди. У Пушкашнинг рекордини янгилади.

Лука Модрич «Реал» тарихидаги энг ёши катта гол муаллифи сифатида тарихга кирди. Хорватиялик яримҳимоячи Ла Лига доирасидаги «Валенсия»га қарши ўйинда (2:1) 39 ёш ва 116 кунлик вақтида гол урди.

Шу тариқа, Модрич 1966 йил 17 апрел куни кубок баҳсида «Хихон Спортинг»га қарши ўйинда 39 ёш ва 15 кунлик вақтида гол урган Ференц Пушкашнинг натижасини ортда қолдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар