04.01.2025 14:03
20611
Теглар
Гвардиола «Сити»даги инқирозда айбдор кимлигини айтди

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»да кузатилаётган инқирозда айбдор кимлигини айтди.

«Ўзимга нисбатан жуда адолатлиман ва тан оламанки, «Сити»да кузатилаётган ёмон натижаларнинг асосий сабабчиси менман. Гап футболчиларда эмас. Тўғри улар ютқазишмоқда, аммо бу ўтган йилда кузатилган табиий жараён.

Ечим топишим, бошқача ҳаракат қилишим керак эди, лекин қилмадим. Шунинг учун ёмон аҳволга тушиб қолдик. Бу менинг айбим.

Буни яхши демоқчи эмасман, фақат ҳақиқатни айтяпман. Мен футболчиларни бошқараман, лекин хоҳлаганимга эриша олмадим», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради The Guardian.

«Манчестер Сити» АПЛда 19-турдан сўнг 31 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар