Слот «МЮ»га қарши ўйин олдидан: «Ўйинчиларимга дам бермоқчи эмасман, бу муҳим учрашув»
Арне Слот «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛдаги ҳолати бўйича фикрини билдирди.
5 январ куни «Ливерпул» АПЛ 20-туридан ўрин олган ўйинда манкунианликлар билан куч синашади. Ҳозирги пайтда «Манчестер Юнайтед» чемпионат жадвалида 14-ўринда жойлашган.
«Етакчи ўйинчиларимга дам бераманми? Ғалати савол. Йўқ, буни режалаштирмаяпман. Бу биз учун муҳим ўйин. Рақиб жамоа сафидаги футболчилар савияси турнир жадвали кўрсатиб турган ҳолатдан анча яхшироқ.
Эҳтимол, Рубен Аморимга бироз вақт керак бўлар, аммо улар, албатта, жадвалда ҳали юқорига кўтарилишади.
«МЮ» турнир жадвалидаги ўрнидан анча кучли жамоа», – деди «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот.
Маълумот учун, «Ливерпул» - «МЮ» ўйини якшанба куни соат 21:30да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар