Салоҳ: «ЕЧЛдан ҳам кўпроқ АПЛни ютишни хоҳлаяпман»
«Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ Европа чемпионлар лигасидан кўра кўпроқ АПЛни ютишни истаяпти.
«Шахсий мукофотларни деярли ҳаммасини ютиб бўлганман. Бунинг учун барчангизга раҳмат, лекин бу мукофотлар менга қўшимча мотивация беради деб ўйламайман.
Ҳозир Чемпионлар лигасидан ҳам кўпроқ АПЛни ютишни хоҳлаётганимни ҳис қиляпман.
Ғалаба қозонадиган жамоанинг муҳим қисми бўлиш нақадар ажойиб», — дейди мисрлик футболчи TNT Sports Mexico билан суҳбатда.
«Ливерпул» АПЛда 19-турдан сўнг (1 та захира ўйини бор) 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар