Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 жамоаси Саудия Арабистонига мағлуб бўлди
Бугун, 3 январ куни Қатардаги «Aspire» футбол академияси майдонида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.
Доҳадаги баҳснинг 8-дақиқасида Саад Ҳақави томонидан гол якунда арабларга ғалабани тақдим этди.
Аввалги учрашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишганди.
Ўртоқлик учрашуви. 3 январ
Саудия Арабистони U20 - Ўзбекистон U20 – 1:0
Гол: Саад Ҳақави, 8.
Ўзбекистон: Муҳаммадюсуф Собиров, Наримон Аҳмаджонов, Ғиёсжон Ризақулов, Дилшод Абдуллаев, Равшан Ҳайруллаев, Азизбек Тўлқинбеков, Рустамбек Фомин, Далер Тухсанов, Асилбек Жумаев, Амирбек Саидов, Оллоберган Каримов.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар