Романо: Роналду ва «ПСЖ» ўртасида ҳеч қандай музокаралар бўлмаяпти
Криштиану Роналдунинг «ПСЖ» футболчисига айланиши даргумон.
Инсайдер Фабрицио Романо португалиялик ҳужумчининг парижликлар сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Романонинг ёзишича, «ПСЖ»даги манбалар 39 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралар давом этмаётганини таъкидлаган.
Роналдунинг «Ан Наср» билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Ҳужумчи бу мавсумда Саудия чемпионатида 12 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар