03.01.2025 09:37
2266
Теглар
Рэшфорд Саудиядан 3 та таклифни рад этди. Унга йилига 35 млн фунт стерлинг маош таклиф қилинган

Маркус Рэшфорд Саудия Арабистони клубларига ўтишдан бош тортди. 

27 ёшли форвард «Манчестер Юнайтед»нинг сўнгги 5 та ўйинини ўтказиб юборди. «Нюкасл»га қарши ўйинда (0:2) захирада қолган Маркус унгача ҳаттоки таркибга ҳам киритилмаётганди. 

The Times хабарига кўра, инглиз футболчиси Саудия клубларининг 3 та таклифини рад этган. Унга ҳатто йилига 35 млн фунт стерлинг маош ҳам таклиф қилишган, қўшимчасига Саудия Арабистонида даромад солиғидан озод этилишини айтишган.

Рэшфорднинг рад жавобини беришига унинг Англия миллий жамоасидаги ўрнини қайтариш истаги сабаб бўлган. Бунинг учун у энг юқори савияда ўйнаши кераклигини тушунади. Худди шу сабабга кўра, ҳужумчи Туркия клубларига ҳам ўтишни хоҳламаган. 

Агар Маркуснинг янги клуби унинг маошининг катта қисмини ўз зиммасига оладиган бўлса, манкунианликлар футболчини қишда сотишга ёки ижарага беришга тайёр. Футболчининг ўзи эса топ клублардан таклифлар тушмаса, «МЮ»да қолмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар