«Ҳоффенҳайм» «Лион» ҳужумчисини сотиб олди
Гифт Орбан «Лион»дан «Ҳоффенҳайм»га ўтди.
Немис клуби 22 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2029 йилгача мўлжалланган битим тузишди.
«Лион»нинг хабар беришича, трансфер қиймати 9 млн еврога тенг. Яна 3 млн евро бонуслар бор. Шунингдек, Франция клуби нигериялик футболчининг кейинги трансферидан 7,5 фоиз улуш олади.
Лига 1нинг ушбу мавсумида Орбан атиги 3 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар