03.01.2025 19:56
746
Теглар
Фарҳод Раҳматов — «Динамо»дан «Қизилқум»га ўтди

Ўтган мавсумни Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ўтказган маҳоратли дарвозабон Фарҳод Раҳматов янги мавсумда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади.

Клуб раҳбарияти ва футболчи ўртасида икки йиллик битим имзоланди, дея хабар бермоқда Навоий клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Раҳматов якунланган мавсумда «Динамо» таркибида Суперлига доирасида 4 та учрашувда майдонга тушган ва 2 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Аввалроқ, Навоий клуби тажрибали дарвозабон Санжар Қувватов билан ҳам шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар