03.01.2025 09:05
3578
Теглар
Эрон миллий жамоаси ҳимоячиси аёл мухлисни қучоқлагани учун 12 минг доллар жаримага тортилди

Эрон миллий жамоаси футболчиси аёл мухлисни қучоқлагани учун жаримага тортилди, деб хабар беради Tarafdari. 

Эрон чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Чадормалу»га қарши ўйин (0:0) олдидан «Истиқлол» ҳимоячиси Рамин Ризоиён аёл мухлисни қучоқлаганди. Бу ҳаракат этика қўмитасига оширилди. 

Қўмита футболчини 510 млн риал (12 минг доллар) жаримага тортишга қарор қилди.

Маълумот учун, Эронда эркаклар ва аёллар ўзаро қариндош бўлмаса, жамоат жойларида бир-бирларига тегинишлари тақиқланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар