02.01.2025 20:00
3709
Теглар
«Ювентус» футболчиси «Арсенал»нинг қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди

«Арсенал» клуби қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсадини белгилаб олган.

Журналист Руди Галеттининг ёзишича, «Арсенал» «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳовични сотиб олишни кўзламоқда.

Лондон клуби 24 ёшли сербиялик ҳужумчини қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсад сифатида белгилаган. Турин клуби яхши таклиф тушса, кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, Влаҳовичдан ташқари, «Арсенал» ҳужум чизиғини кучайтириш учун Брайан Мбеумо («Брентфорд»), Лерой Сане («Бавария») ва Жейми Байно-Гиттенс («Боруссия» Дортмунд) номзодини ҳам кўриб чиқади. Якунда улардан бири сотиб олиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, Влаҳович 2022 йил январ ойидан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 22 ўйин ўтказиб, 12 гол урган ва 2 ассист амалга оширган. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар