«Милан» устози Консейсау «Ювентус»даги ўғли ҳақида: «У — уйда ўғлим, ишда эса рақиб ҳисобланади»
Сержиу Консейсау Франсишку Консейсау билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
50 ёшли мураббий 30 декабр куни «Милан» бош мураббийига айланди. Унинг ўғилларидан бири Франсишку эса «Ювентус»да ижарада ўйнайди, аслида «Порту»га тегишли.
3 январ куни ота-боланинг клублари Италия Суперкубоги яримфиналида тўқнаш келади.
— Ўғлингиз Франсишку билан гаплашдингизми?
— 5 нафар фарзандим бор, улар билан ҳар куни гаплашаман (кулади).
Франсишку — уйда менинг ўғлим, лекин ишда менга рақиб бўлади», — дея «россонери» устозининг сўзларини келтиради A Bola.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар