«Ман Сити» Абдуқодир Ҳусановни январдаги трансфер мақсадлари рўйхатига киритди — Фабрицио Романо
«Ланс» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг қишки трансферлар ойнасидаги нишонлари рўйхатига киритилди, деб ёзади инсайдер Фабрицио Романо.
АПЛ чемпиони асосий ҳимоячилари Рубен Диаш ва Жон Стоунзнинг доимий жароҳатлари сабаб ўзбекистонлик 20 ёшли марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи.
Аввалроқ Ҳусановга «Тоттенҳэм», «Нюкасл», «Лестер», «ПСЖ», «Лейпциг» ва «Атлетико» клублари ҳам қизиқаётгани хабар қилинганди.
«Ланс» ҳимоячини 30 миллион евро эвазига қишки трансфер ойнасидаёқ қўйиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилда Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубидан 100 минг евро эвазига Франция жамоасига кўчиб ўтганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар