03.01.2025 01:54
1311
Теглар
Италия Суперкубоги. Думфриснинг дубли «Интер»ни финалга олиб чиқди

Саудия Арабистонида ташкил этилаётган Италия Суперкубогида дастлабки финалчи аниқланди. 

Яримфиналда турнирнинг сўнгги 3 йилдаги чемпиони «Интер» Дензел Думфриснинг дубли эвазига «Аталанта» устидан ғалаба қозонди. Нидерландиялик ҳимоячи дастлаб қайчи услубида тўп киритган бўлса, сўнг унинг жарима майдончасига кирмай берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб чиройли голга айланди. Бу — Думфриснинг клублар миқёсидаги илк дубли. 

Иккинчи яримфиналда 3 январ куни мамлакат кубоги соҳиби «Ювентус» А Серия вице-чемпиони «Милан» билан ўйнайди. Финал 6 январда бўлиб ўтади. 

Италия Суперкубоги. Яримфинал

Интер — Аталанта 2:0

2 январ. Риёд. «Кингдом Арена»

Голлар: Думфрис 

Интер – Зоммер, Бастони (Карлос Аугусто, 68), де Врей, Биссек, Чалхонўғли (Аслани, 68), Мхитарян, Барелла (Фраттези, 81), Димарко (Дармиан, 76), Думфрис, Мартинес, Тюрам (Торимий, 46).

Аталанта – Карнезекки, Колашинац, Ҳин, Коссуну (Палестра, 68), Заниоло (Лукман, 56), Брешианини, Скалвини (Жимсити, 62), Ружери (Эдерсон, 56), де Рон, Заппакоста, Самаржич (де Кетеларе, 56).

Огоҳлантиришлар Скалвини (28), Аугусто (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар