«Барса» — Ла Лига 1-даврасида VAR аралашувидан энг кўп фойда кўрган клуб, энг кўп зарар — «Алавес»да
«Барселона» Ла Лигада мавсумнинг биринчи қисмида VAR қарорларидан энг кўп фойда кўрган клуб бўлди.
Испания чемпионатининг 18 та туридаги ҳисоб-китобларга кўра, VAR 83 эпизодга аралашган.
Видеотакрорлар тизими аралашган ҳолда 8 та қарор «Барселона» фойдасига қабул қилинган — бу лигадаги бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ.
VAR қарорлари фойдаси бўйича 2-ўринда «Вилярреал» (7 та эпизод), 3-ўринда «Атлетик» (6 та эпизод) жойлашган.
Ҳакамлар VARʼдан фойдаланган ҳолда «Реал» фойдасига атиги 3 та қарор қабул қилишган, «Атлетико»да ҳам худди шундай.
VAR қарорлари аксинча зарар келтириш борасида «Алавес» биринчи бўлди — 9 та эпизод. «Барселона» ва «Атлетико»га қарши ўйинларда 5 та, «Реал»га қарши эса 3 та эпизод рақиб фойдасига талқин қилинган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар