02.01.2025 10:18
3312
Артета — «Брентфорд» устидан ғалаба, Ҳавертцнинг йўқлиги ва «Ливерпул» билан фарқ ҳақида

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 19-туридан ўрин олган «Брентфорд»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Муҳим ғалаба. «Брентфорд» жуда ажойиб жамоа ва яхши мураббийга эга. Улар ўз уйларида яхши ўйнашади. Агар сиз эрта тўп ўтказиб юборсангиз, тоғга кўтарилишга тўғри келади, лекин якунда мукофотландик. 

Ҳавертцнинг йўқлиги? Баъзи футболчилар ўзларини яхши ҳис қилишмаяпти. Айрим ўзгаришлар қилишимиз керак эди. Лекин биз кимни қўйсак ҳам, у тайёр. Этан Нванери 17 ёшда, лекин у ажойиб ишлади.

Яна стандартдан гол урилгани? Рақиб шу қадар чуқур ҳимояланса, стандарт вазиятларда жарима майдончасида тартибсизлик яратиш керак. 

«Ливерпул» билан фарқ? Биз фақат кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз ва сўнг нима бўлишини кўришимиз мумкин. Рақибларнинг натижалари бизнинг қўлимизда эмас. Бизнинг қўлимиздаги ягона нарса — ўз ўйинларимизни ютиш», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради NBC Sports.

Лондон клуби АПЛ турнир жадвалида 39 очко билан 2-ўринда бормоқда ва бир ўйин кам ўтказган «Ливерпул»дан 6 очкога ортда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар