«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.
Football Transfers хабарига кўра, «Арсенал» англиялик ҳужумчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манба хабарига кўра, томонлар ўзаро алоқада бўлган, аммо Рэшфорднинг «канонирлар» сафига қўшилиши учун аввало Лондон клуби сафида ижара асосида ўйнаётган Раҳим Стерлинг «Челси»га қайтиши ва «МЮ» Маркус учун 30 миллион евро трансфер қийматига рози бўлиши лозим.
Футболчининг вакиллари Стерлинг жамоада бўлса, Рэшфорд «Арсенал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмайди деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Маркус жорий мавсум 24 ўйинда 7 гол ва 3 та ассистга муаллифлик қилган. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt ҳужумчини 55 млн еврога баҳоламоқда.